- Advertisement -
Тошкент шаҳрида янги ўқув йилидан бошлаб қўшимча 7 та янги автобус йўналишлари ташкил этилмоқда. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” хабар берди.
Пойтахтдаги таълим масканларида навбатдаги ўқув йили бошланиши туфайли жамоат транспорти хизматларидан фойдаланувчи йўловчилар оқими ортади.
Шу сабабли, йўловчиларга кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш ҳамда йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида, Тошкент шаҳрида 4 сентябр кунидан бошлаб автобус йўналишлари сони 167 тага етказилди ҳамда кунлик ишга чиқарилаётган автобуслар сони 1700 тага оширилди, дейилади хабарда.