- Advertisement -
Тошкентда арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари иш бошлади. Мустақиллик байрами арафасида йўлга қўйилган савдолар эрталаб 8:00 дан бошланади ва 12 соат давом этади. Ярмаркаларда мол гўштини 60 000, қўй гўштини 65 000, бир дона тухумни 1 200, картошкани 3 000-3 500, пиёзни 2500, гуручни 11 000-18 000, шакарни 12 000-13 000, 0,8 литрлик пахта ёғини 12 000 сўмга харид қилиш имкони бор.
Маҳсулотларга нархларнинг пасайишига мутасаддилар бозорларда фермер ва деҳқонларга савдо нуқталарининг бепул берилиши асосий сабаблардан бири сифатида кўрсатилмоқда.