Чакана савдо шохобчасида сотилаётган тамаки маҳсулотлари ва никотин истеъмол қилиш мосламалари очиқ ҳолда намойиш этилмайди. Яъни сотувдаги тамаки маҳсулотлари ва никотин истеъмол қилиш мосламалари ўрнига уларнинг номи ва нархи акс эттирилган рўйхат жойлаштирилади.
Бунда харидор талабига кўра, фақат сотиладиган маҳсулот кўрсатилиши мумкин.
Солиқ органлари:
— алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг айланиши билан боғлиқ солиқлар ва йиғимларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, тўланиши устидан назорат қилади;
— савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини реализация қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан назорат қилади. Уларнинг ноқонуний айланмасини олдини олиш чораларини кўради.
Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини 21 ёшга тўлмаган шахсларга сотиш тақиқланади.
Манба: Халқ сўзи