30.8 C
Узбекистан
Пятница, 3 мая, 2024

ССВ: “Тез ёрдам”нинг ҳудудий филиалларида ягона “Call-марказ”лар фаолияти йўлга қўйилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,290участниковПодписаться
- Advertisement -

Тиббиёт тизимидаги ислоҳотлар натижасини одамлар, биринчи навбатда, тез тиббий ва шошилинч ёрдамда бўлган ўзгаришларни кўрганда ҳис қилади. Шу боис юртимизда ушбу ҳаётий муҳим соҳанинг моддий-техник базасини яхшилаш, беморларга халқаро андозаларга мос тез тиббий ёрдам кўрсатиш борасида катта ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан:

бундан 6-7 йил аввал мамлакатимиз тез тиббий ёрдам тизимида 1868 та автомашина бор эди. 2023 йилнинг айни даврига келиб эса «103» хизматида 2960 та автомобиль аҳолига сифатли тез тиббий хизмат кўрсатяпти.

Замонавий реанимобиллар сони 578 тага етди. Махсус автомашиналар парки 60-70 фоизга янгиланди;

2016 йилда мамлакатда 1648 та тез ёрдам бригадаси фаолият юритган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 2762 тани ташкил этмоқда;

«103» хизматига чақирув бўлганда манзилга етиб бориш вақти ўртача 25-30 дақиқадан 8-12 дақиқагача қисқарди;

дори турлари 20 тадан 45 тагача оширилди;

ҳудудларда 39 та туманлараро қўшма шикастланиш ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ташкил этилди. Натижада туман ва шаҳар аҳолисининг вилоят марказларидаги тиббиёт муассасаларига мурожаатлари сони кескин камайди.

Таъкидлаш лозимки, сўнгги йилларда ушбу йўналишни янада ривожлантиришга давлат томонидан катта эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, Президентимиз 2022-йил 16 июнда “Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорни имзолади. Унда соҳада тиббий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш бўйича бир қатор муҳим вазифалар белгиланди.

Унга кўра, Республика тез тиббий ёрдам маркази ва унинг 14 та ҳудудий филиали тез тиббий ёрдам хизмати ҳамда тиббий автохўжаликлар негизида ташкил этилди.

Марказнинг ҳудудий филиалларида – ягона “Call-марказ”лар фаолияти йўлга қўйилди.

Тошкент шаҳар, Андижон, Жиззах, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоят филиалларида чақириқлар электрон автоматлаштирилган тизими орқали жорий қилинди. Қолган филиалларда ушбу тизим йўлга қўйилиши давом этмоқда.

“Call-марказ”ларда чақирувларни қабул қилувчи ходимлар билан бирга, шифокор ходимлардан иборат махсус тиббий маслаҳат хизмати фаолияти ташкил этиляпти.

Шунингдек:

Президент қарорида 2022-2025 йиллар давомида махсус автомашиналар паркини янгилаш ишлари белгиланган.

Шу сабабли эксплуатация муддатини ўтаб бўлган, маънан эскирган “Damas” ва бошқа автотранспорт воситаларини “Hуundai”, “Ford”, “Volkswagen” ва “Iveco” каби жзамонавий ва зарур тиббий жиҳозлар билан таъминланган махсус автомобилларга босқичма-босқич алмаштириш кўзда тутилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Чорсуда заргарлик дўконидан тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди

Тошкент шаҳрида Миллий гвардия ва ички ишлар ходимлари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор тадбир натижасида заргарлик дўконидан ўғирланган 49 миллион...

Больше похожих статей

×