23.4 C
Узбекистан
Пятница, 3 мая, 2024

Республика ишчи гуруҳи Хоразмда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,290участниковПодписаться
- Advertisement -

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи Хоразм вилоятида ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Президент Халқ қабулхоналарига аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар, уйма-уй юриб ўрганишлар асосида жойларда ижтимоий инфратузилма ҳолатини яхшилаш мақсадида қатор амалий ишлар бажарилди.

Жумладан, ички йўлларнинг 10,9 км йўл таъмирланди. Шундан, 1,2 км йўл шағаллаштирилди, 9,6 км йўлга асфальт ётқизилди. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 105 та темир бетон таянчлар, 4 та трансформатор ўрнатилди, 1 та трансформатор катта қувватлисига алмаштирилди, 6,7 км тармоқ тортилди. Аҳолига қўшимча 305,4 тонна суюлтирилган етказиб берилди. Ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида 23,9 км сув тармоқларини ётқизиш, 2 та сув иншооти реконструкция қилиш, 4 та сув йиғиш резервуари ва 2 та трансформатор ўрнатилди.

Вилоятдаги 25 та кўп қаватли уйларда таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Жумладан, 17 та уйнинг фасад қисмлари, 4 та уйнинг кириш йўлаклари жорий таъмирланди, 2 та уйнинг ертўла қисми тозаланиб, дезинфекция ишлари амалга ошириди, 28 та болалар майдончаси, 10 та уйнинг туташ ҳудудлари ободонлаштирилди.

Тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида тижорат банклари томонидан 2 691 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига жами 129,2 млрд. сўм кредит ажратилди. Жумладан, Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 725 нафар фуқарога 16,8 млрд. сўм имтиёзли кредитлар ажратилди.

Жами 370 нафар фуқаронинг бандлигига кўмаклашилди. Шундан,
145 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди, 45 нафар фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди.

Тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш мақсадида фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 59 нафар фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган 42,0 млн. сўмлик асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари субсидия асосида олиб берилди.

Соғлиқни сақлаш, таълим, хотин-қизлар, ёшлар масалалари ҳам Республика ишчи гуруҳи эътибори марказида бўлди.

Жумладан, Янгиариқ тумани “Ширшоли”, Урганч шаҳар “Навбаҳор”, Боғот тумани “Саҳоват”, Хонқа тумани “Дурвадик”, Урганч тумани “Бободеҳқон” маҳаллаларида ўтказилган тиббий кўриклар доирасида 3 345 нафар фуқаролар қамраб олинди. 1 578 нафар фуқарода турли касалликлар аниқланган бўлиб, 134 нафарига шифохоналарга даволаниш учун йўлланмалар берилди. Эҳтиёжманд беморларнинг 313 нафарига бепул дори-дармон тарқатилди. 3 нафар фуқарода юқори технологик жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Янгиариқ тумани “Ширшоли”, Боғот тумани “Бўка”, “Саҳоват”, Хонқа тумани “Дурвадик”, “Мустақиллик”, “Пахтакор”, “Туркистон”, Гурлан тумани “Олчин”, “Деҳқон”, “Сахтиён”, Қўшкўпир тумани  “Чаманзор”, “Тараққиёт” ва “Ўзбекистон” маҳаллаларида яшовчи 75 нафар уйида таълим олувчи ногирон ўқувчиларнинг ҳолидан хабар олинди, уларга ўқув қуроллари, совғалар топширилди.

 “Ёшлар дафтари” рўйхатидаги 97 нафар фуқароларга 274,5 млн. сўмлик ёрдам кўрсатилди. Шундан, 35 нафар фуқарога 137,6 млн. сўмлик контракт тўлови, 38 нафар фуқарога 40,9 млн. сўмлик моддий ёрдам.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан 38 нафар кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси, моддий ёрдам тайинланиб, амалий ёрдам кўрсатилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Президенти БМТ Европа иқтисодий комиссияси раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 май куни Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида БМТ Бош котиби ўринбосари, Европа иқтисодий...

Больше похожих статей

×