Режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан бир қанча ҳудудларда ичимлик суви босими пасайтирилади ва вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар сув таъминоти” маълум қилди.
Қайд этилишича, 2023 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича катта ҳажмли сув ўтказгич тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Мирзо Улуғбек, Учтепа, Яккасарой, Шайхонтоҳур, Яшнобод, Бектемир, Олмазор,Чилонзор, Сергели, Янги ҳаёт, Миробод ва Юнусобод туманларида ичимлик суви босими пасайтирилади ва вақтинча тўхтатилади.
Маълум қилинишича, сувсиз қолган ҳудудларга махсус техникаларда сув етказиб берилади.