29.9 C
Узбекистан
Четверг, 2 мая, 2024

Пенсия жамғармаси: Kимлар ўн йил олдин пенсияга чиқиши мумкинлигини маълум қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,280участниковПодписаться
- Advertisement -

Пенсия жамғармаси ёшни 10 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар ҳақида маълумот берди.

Маълум қилинишича, қонунчиликка асосан, охирги иш жойидан қатъи назар ерости ишларида, меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ходимларга умумий белгиланган ёшни 10 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқи берилади.

Эркакларга иш стажи камида 20 йил бўлиб, бундан камида 10 йили кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келиши талаб этилади. Аёлларда эса иш стажи камида 15 йил бўлиб, бундан камида 7 йилу 6 ойи кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келиши лозим.

Шунингдек, ушбу турдаги ишларда ишловчи ходимлар лавозимларининг номлари келтириб ўтилган.

Унга кўра, ер ости ишларидаги меҳнат стажи эркакларда 10 йилдан кам ва аёлларда 7 йилу 6 ойдан кам бўлган ҳолларда ходимларга бу ишлардаги ҳар бир тўлиқ йил учун умумий белгиланган пенсия ёши 1 йилга қисқартирилади.

Меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда (эркаклар камида 5 йил, аёллар камида 3 йил 9 ой) ишлаган ходимларга пенсия умумий пенсия ёши шундай ишда банд бўлинган ҳар бир тўлиқ йил учун 1 йилга қисқартирилган ҳолда тайинланади.

Цирклар ва концерт ташкилотлари артистларининг айрим тоифалари ҳам ижодий ишдаги стажи камида 20 йил бўлган тақдирда 10 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Президенти БМТ Европа иқтисодий комиссияси раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 май куни Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида БМТ Бош котиби ўринбосари, Европа иқтисодий...

Больше похожих статей

×