21 C
Узбекистан
Понедельник, 13 мая, 2024

ҚИЗИЛТЕПАДА 13,2 КИЛОМЕТР ГАЗ ҚУВУРЛАРИ ЖОРИЙ ТАʼМИРЛАНДИ

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,310участниковПодписаться
- Advertisement -

Аҳолига табиий газни узлуксиз етказиб бериш мақсадида “Қизилтепагаз” газ таʼминоти бўлими томонидан ҳудудда газ хўжалигини кузги-қишки мавсумга тайёрлаш ишлари қизғин олиб борилмоқда.

Жумладан, туманда жойлашган ҳаракатдаги газ қувурлари ва ундаги қурилмаларни 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумга тайёрлаш режасига кўра, 13,5 километр газ қувурларидан 13,2 километри жорий таʼмирланиб, тартибга келтирилди. 0,6 километр газ қувури реконструтсия қилинди, 13,5 километр газ қувурида бўёқлаш ишлари амалга оширилди.

Бундан ташқари, газ қувурларини режада 9,6 км қисми босим остида синаш кўрсатилган бўлиб, шундан 24,25 км газ қувури босим остида синалиб тозалаш ишлари бажарилди,- дейди “Қизилтепатумангаз” газ таʼминоти бўлими ходими Фазогир Муқимов.- Шу билан бирга 309 дона газ тақсимлаш қурилмалари ревизия қилинди. 2 дона газ тақсимлаш қурилмаси мукаммал ва 35 дона газ тақсимлаш қурилмалари жорий таʼмирланди. Шунингдек, 166 дона газ қувурлари тиргаклари алмаштириди ва тузатилди. Табиий газдан хавфсиз фойдаланиш ва ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича 7325 та аҳоли хонадонларига огоҳлантириш хатлари тарқатилди.

Ҳудудда табиий газ тармоқлари ва ундаги қурилмаларининг ҳолатлари оғир деб танлаб олинган “Варозун” махалласида ҳам 650 п/м газ қувурлари тартибга келтирилиб, бўёқлаш ишлари бажарилди. Шунингдек, 150 п/м газ қувурлари реконструксия қилиниб, 46 дона темир тиргаклар ўрнатилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Хитой Бош вазири ўринбосари мамлакатимизга ташриф буюради

Жорий йилнинг 12-15 май кунлари Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Лю Гочжун бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташриф...

Больше похожих статей

×