19.2 C
Узбекистан
Суббота, 4 мая, 2024

Республика ишчи гуруҳи Бухорода

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,290участниковПодписаться
- Advertisement -

Республика ишчи гуруҳининг жойларда ижтимоий-иқтисодий вазиятни ўрганиш ҳамда «Обод хонадон», «Обод кўча» ва «Обод маҳалла» мезонларини жойларда жорий этиш, аҳоли билан мулоқот ўтказиш ва муаммоларни бартараф бўйича фаолияти Бухоро вилоятида давом эттмоқда.

Хусусан, Президент маслаҳатчиси ўринбосари бошчилигида тезкор штаб ва вилоятнинг 4 та сектори кесимида ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, ҳар бир гуруҳга Президент Администрацияси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Халқ қабулхоналарининг масъул ходимлари, 15 та республика вазирлик ва идоралари ҳамда вилоят, туман ва шаҳар секторлари, соҳавий ташкилотлар раҳбарлари жалб этилди.

Ҳудудда аҳоли учун долзарб бўлиб турган муаммоларни ҳал этиш бўйича қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, йўл, коммуникация тармоқлари, инфратузилма ҳолатини яхшилаш мақсадида, жами 12,6 км ички йўлларга асфальт, бетон қопламаси ётқизиш ҳамда шағаллаштириш ишлари бажарилди.

Электр таъминотини яхшилаш учун 101 дона темир-бетон таянчлар ўрнатиш ҳамда 1,5 км электр тармоқ тортиш ишлари бажарилди. Ичимлик сувини яхшилаш учун янгидан 1 600 метр ичимлик суви тармоғи тортилди.

Аҳоли соғлиғини сақлаш масалалари ҳам Республика ишчи гуруҳи эътибори марказида бўлди. Шофиркон тумани мақсадли тиббий кўрик ташкил этилиб, кўрик  давомида 343 нафар фуқаролар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Шундан, тиббий кўрик жараёнида 305 нафар фуқароларда турли касалликлар аниқланди, 46 нафар беморларга туман ва вилоят муассасаларида даволанишга муҳтож деб топилиб, даволаниш ва диагностика учун бепул йўлланмалар берилди.

Аҳоли орасида тадбиркорликни ривожлантириш, бандлик масалаларини ҳал этиш мақсадида тижорат банклари томонидан 719 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига 68 107,8 млн. сўм миқдорида кредитлар ажратилиши таъминланди. Шундан, оилавий тадбиркорлик йўналишида 191 та, хизмат кўрсатиш соҳасига 6 та, қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш йўналишида 10 та, саноатни  ривожлантириш йўналишида 2 та фуқарога кредит маблағлари ажратилди.

Шунингдек, 5 нафар ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида уларнинг тикувчилик касбини эгаллаганлигини инобатга олиб, “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 23,5 млн. сўмга тикув машиналари олиб берилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган ҳамда ногиронлиги бўлган 91 нафар хотин-қизларга “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан жами 120,1 млн. сўм моддий ёрдам пуллари олиб берилди, 3 нафар фуқарога жами 19,2 млн. сўм миқдорида субсидия маблағлари эвазига тикувчилик фаолиятини бошлаш учун пресс асбоб-ускунаси ва умумий овқатланиш фаолияти учун зарур бўлган газ плиталари топширилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Камералар яна бир қоидабузарликни қайд этмоқдами?

Ижтимоий тармоқларда 1 майдан бошлаб камералар яна бир қоидабузарликни қайд қилишни бошлаши ҳақида хабарлар тарқалди.  Ҳолатга Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ...

Больше похожих статей

×