19.2 C
Узбекистан
Суббота, 4 мая, 2024

Дори воситасининг харид чеки бўйича нархи чакана референт нархидан ортиқчалиги аниқланганда жарима ундирилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,290участниковПодписаться
АОКАда ўтказилган брифингда “Дори-дармон” акциядорлик компанияси ахборот хизмати раҳбари Кумуш Пардаева дори воситаларининг улгуржи ва чакана нархларининг шакллантирилиши ҳақида маълумот берди.
- Advertisement -

– Дори воситалари ва тиббий буюмларнинг база нархи, улгуржи ва сотув нархларининг шаклланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги “Аҳолини дори дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ белгиланади, – деди К.Пардаева. – Яъни четдан олиб келинадиган, шунингдек, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи ва чакана сотиш, уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан, чакана савдо учун улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган чекланган савдо устамалари қўлланилган ҳолда амалга оширилади.  

2018 йил 20 июндаги “Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш самарадорлигини ошириш ва аҳолини улар билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонига мувофиқ ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларини сотиш уларнинг сотиб олиш қиймати ёки улгуржи нархига 10 фоиз чекланган савдо устамаси қўлланилган ҳолда амалга оширилади.  

Мазкур фармонга мувофиқ соғлиқни сақлаш вазирининг 2019 йил  12 июндаги  буйруғига асосан “Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмлари”нинг рўйхати тасдиқланган.    

Шунингдек, 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси фармацевтика тармоғида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорига мувофиқ, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги расмий веб-сайтида  улгуржи ва чакана чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилган автоматлаштирилган ахборот тизими ишга туширилган.    

– Компаниямизда дори воситаларининг чакана нархларига белгиланган устамалар мазкур дастурга киритилган дорининг чакана референт нархидан юқори бўлмаслиги назорат қилинади, – деди К.Пардаева. – Бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан аҳолини сифатли дори воситалари ҳамда тиббий буюмлар билан таъминланганлик даражасини ошириш, соҳада таъсирчан жамоатчилик назоратини олиб бориш, дори воситалари  нархини шакллантиришнинг шаффоф ва самарали механизмларини жорий этиш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.    

Хусусан, Президентимизнинг 2022 йил 26 октябрдаги  “Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан нархларни назорат қилувчи дастур ишлаб чиқилган. Истеъмолчилар томонидан сотиб олинган дори воситалари учун дорихоналар томонидан тақдим этиладиган харид чекининг фискал белгиси “Солиқ” мобил иловасида рўйхатдан ўтказилганда дори воситалари нархлари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ахборот тизимидаги дори воситаларининг чакана референт нархлари билан автоматик тарзда солиштирилади. Агар белгиланган устамалардан ортиқча маблағ олингани аниқланса, автоматик равишда Рақобат қўмитасига хабар юборилади. Харид чеки бўйича нарх дори воситасининг чакана референт нархидан ортиқ деб топилганда, ҳуқуқбузардан жарима ундирилади.  

Харид чекида сотиб олинган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг тўлиқ миқдорда кўрсатилмаслиги савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидалари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш сифатида эътироф этилади.  

– Компаниямизда дори воситалари ва тиббий буюмларнинг чакана нархлари белгилангач, мутахассислар томонидан компаниямизнинг “М-Аптека+” дастурига киритилади, – деди К.Пардаева. – Ушбу дастурга компанияга қарашли дорихона тармоқларидаги барча компьютерлар уланган. Шунингдек, дастурда дори воситалари ва тиббий буюмларнинг улгуржи ва чакана устамаларига қонун доирасида чеклов қўйилган. Бу ўз навбатида дори воситалари ва тиббий буюмларнинг чакана нархларини сунъий равишда оширилишининг олдини олади.    

Манба:ЎзА

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Камералар яна бир қоидабузарликни қайд этмоқдами?

Ижтимоий тармоқларда 1 майдан бошлаб камералар яна бир қоидабузарликни қайд қилишни бошлаши ҳақида хабарлар тарқалди.  Ҳолатга Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ...

Больше похожих статей

×