- Advertisement -
4 сентябрдан янги ўқув йили бошланади ва жамоат транспортига бўлган талаб ошади. Шу сабабли, «Тошкент метрополитени» поездлар ҳаракатидаги оралиқ вақтни қисқартиришни режалаштирмоқда.
Хабарда айтилишича, метродан фойдаланишда йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида, ички ресурслардан максимал даражада фойдаланган ҳолда вақт оралиқлари қисқартирилади. Жумладан, тиғиз вақтларда Чилонзор йўналишида 1,5 дақиқалик, Ўзбекистон йўналишида эса 3-3,5 дақиқалик ҳамда Юнусобод йўналишида 5 дақиқалик интервалда поездлар ҳаракати йўлга қўйилади.