- Advertisement -
Дам олиш кунлари Ўзбекистонга нам ва салқин ҳаво кириб келади. Шу кунлари шамол тезлиги кучайиб, чанг-тўзон кузатилиши мумкин.
27-28 август кунлари ҳарорат 23-28°гача пасаяди. Ушбу кунлари ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кучли ёмғирлар ҳисобига тоғли ҳудудларда 27-29 август кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.