-1.5 C
Узбекистан
Понедельник, 23 декабря, 2024

Муаммолар ўз ечимини топмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,150участниковПодписаться
- Advertisement -

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Навбатдаги манзил Қашқадарё вилояти бўлди.

Ишчи гуруҳ вилоятда ижтимоий-иқтисодий вазиятни ўрганиш ҳамда «Обод хонадон», «Обод кўча» ва «Обод маҳалла» мезонларини жойларда жорий этиш, аҳоли билан мулоқот ўтказиш бўйича ишлар олиб борди.

Аҳоли мурожаатлари асосида аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, йўл, коммуникация тармоқлари, инфратузилма ҳолатини яхшилаш борасида жами 29,5 км ички йўлларга асфальт қопламаси ётқизиш ва шағаллаштириш ишлари бажарилди. Жумладан, Қарши тумани “Дашт” маҳалласида 2,8 км, Қамаши тумани “Қизилтепа” маҳалласида 2,6 км, Кўкдала тумани “Сувлиқ” маҳалласида 2,0 км, Чироқчи тумани “Дўстлик” маҳалласида 2,1 км асфальтлаш ишлари бажарилди.

Аҳолига қўшимча 1774 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 327 дона темир-бетон таянчлар ўрнатиш, 2 та трансформатор пунктини тармоққа улаш ҳамда 11,29 км электр тармоқ тортиш ишлари бажарилди. Жумладан, Қамаши туманида 81 дона, Ғузор туманида 64 дона, Муборак туманида 46 дона, Нишон туманида 44 дона, Чироқчи туманида 15 дона электр тармоқ тортиш, шунингдек, Китоб тумани ва Яккабоғ туманида 1 донадан трансформаторни тармоққа улаш ишлари бажарилди. 

Ичимлик сувини яхшилаш борасида Қарши, Касби, Шаҳрисабз, Яккабоғ туманларидасув қудуқларига янги сув насос агрегатлари, сув йиғиш ва узатиш иншоотлари, янги қувурлар тортилди.

Коммунал хўжалиги соҳасини яхшилаш мақсадида Қарши шарҳри,  Нишон, Муборак туманларидакўп қаватли уйларнинг кириш, том, фасад қисмларида таъмирлаш ишлари олиб борилди, уйларнинг ертўлалари ҳам тартибга келтирилди.

Аҳоли орасида тадбиркорликни ривожлантириш учун тижорат банклари томонидан 3 489 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига 133,6 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилиши таъминланди. Шундан, оилавий тадбиркорлик йўналишида 802 та, хизмат кўрсатиш соҳасига 92 та, саноат соҳаси йўналишида 3 та, қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш йўналишида 11 та кредит маблағлари ажратилиши таъминланди.

Шунингдек, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан Косон, Касби, Яккабоғ, Китоб, Нишон, Ғузор, Қарши Миришкор туманлари ва Шаҳрисабз шаҳрида оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш йўналишида қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, Китоб туманида ижтимоий ёрдамга муҳтож 360 нафар хотин-қизларга “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан жами 237,6 млн. сўм моддий ёрдам пуллари олиб берилди.

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги томонидан “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси” маблағлари ҳисобидан Қарши, Косон ва Китоб туманларидан 83 нафар фуқарога жами 349,0 млн. сўм миқдорида субсидия маблағлари эвазига тикувчилик фаолиятини бошлаш учун тўғри чокли тикув машиналари топширилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда мобиль алоқа учун акциз солиғи бекор қилинади

1 январдан бошлаб Ўзбекистонда ер ёки давлат мулки қўшимча қиймат солиғисиз сотилади, мобиль алоқа учун акциз солиғи (10 фоиз)...

Больше похожих статей

×