Ўзбекистонда бу йил 302 нафар абитуриент Президент гранти учун даъвогарлик қилади. Бу йил ўтиш балли 186.8 баллни ташкил қилди.
Қарорга кўра, ОТМга кириш имтиҳонларида республика бўйича энг юқори балл тўплаган абитуриентларнинг 200 нафари Президент грантига даъвогар бўлади.
mandat.uzbmb.uz сайтидаги маълумотларга кўра, 198-ўриндан 302-ўрингача абитуриентлар бир хил — 186,8 балл тўплаган, шу сабабли барчаси Президент грантига даъвогарлик қилади.
Энди улар гарчи контрактга кирган бўлса ҳам, давлат гранти асосида ўқийди. Маълумот учун, ушбу 302 нафар даъвогар Президент стипендиясига тенг миқдорда 200 АҚШ долларигача стипендия олиши мумкин.