2.1 C
Узбекистан
Воскресенье, 22 декабря, 2024

Республика ишчи гуруҳи анклав ҳудудларнинг муаммоларини ҳал этмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,150участниковПодписаться
- Advertisement -

Республика Ишчи гуруҳи томонидан Фарғона вилоятида ижтимоий-иқтисодий вазиятни ўрганиш ҳамда «Обод хонадон — обод кўча — обод маҳалла» мезонларини жойларда жорий этиш, аҳоли билан мулоқот ўтказиш бўйича ишлар давом этмоқда.

Президент маслаҳатчиси ўринбосари бошчилигида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Халқ қабулхоналарининг масъул ходимлари, 15 та республика вазирлик ва идоралари ҳамда вилоят, туман ва шаҳар секторлари, соҳавий ташкилотлар раҳбарлари мазкур фаолиятга жалб этилган.

Республика ишчи гуруҳининг навбатдаги манзили Фарғона вилояти Фарғона туманининг анклав ҳудуди ҳисобланган “Шоҳимардон” ва “Ёрдон” маҳалла фуқаролар йиғинлари бўлди.

Ушба 2 ҳудудда бугунги кунда 1,2 мингдан зиёд хонадон мавжуд бўлиб, 7 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади.

Ишчи гуруҳ ўрганишлари давомида олиб берилаётган қурилиш-ободонлаштириш ишлар, маҳаллабай тизими асосида аҳоли муаммолари билан ишлаш, ҳудудларда фаолият олиб бораётган МФЙ раиси, ҳоким ёрдамчиси, маҳалла фаоли, ёшлар етакчиси ва профилактика инспекторларининг фаолияти таҳлил қилиниб, мутасаддиларга керакли тавсиялар ва амалий кўмаклар берилди.

Хусусан, маҳаллалардаги ишсиз хотин-қизлар, ёшларга уларнинг қизиқишлари ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, бандлигини таъминлаш мақсадида тикув машиналари, культиваторлар ва бошқа меҳнат ускуналарт олиб берилди.

“Шоҳимардон” МФЙ биносида ва “Ҳазрати али” зиёратгоҳида маҳаллардаги аҳоли вакиллари, ёши улуғ отахонлар ва ёшлар билан учрашув ўтказилди. Учрашувда бугунги кунда аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, ҳар оиланинг даромадини ошиши, йиллар давомида аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ўрганилиб, уларнинг ечими бўйича аниқ режалар ва молиявий манбалари белгилаб олинди.

Жумладан, яқин кунларда аҳолининг эхтиёжидан келиб чиққан ҳолда ўз тадбиркорликларини бошлаш, ўзини бандлигини таъминлаш ниятини билдирга фуқароларга маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг тавсиясига асосан субсидия ҳамда қатор имтиёзли кредитлар ажратиладиган бўлди.

Бундаш ташқари, анклав ҳудудларда фаолият олиб бораётган бешликнинг фаолиятини янада жадаллаштириш, ўзларига белгиланган вазифаларни сидқидилдан бажариш, туман, маҳалла миқиёсида ҳал этилиши мумкин бўлган муаммоларни жойида ҳал этиш чораларини кўриш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда мобиль алоқа учун акциз солиғи бекор қилинади

1 январдан бошлаб Ўзбекистонда ер ёки давлат мулки қўшимча қиймат солиғисиз сотилади, мобиль алоқа учун акциз солиғи (10 фоиз)...

Больше похожих статей

×