Пойтахтимиздаги “Ўзбекфилм” павилёнида «Заковат» ўйини бўйича I Осиё очиқ чемпионатининг тантанали якуний қисми бўлиб ўтди. Тадбирни Президент Администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири Саида Мирзиёева очиб берди.
Тадбирнинг бадиий қисмида ёшларимизни билимга, китобсеварлик ва ҳамжиҳатликка чорловчи мотивацион саҳна кўринишлари ҳамда таниқли санъаткорлар иштирокида концерт дастури намойиш этилди.
Шундан сўнг, 2 та йўналишда, жумладан, “Заковат” ҳамда Брейн ринг бўйича беллашиб ғолибликни қўлга киритган жамоалар тақдирланди.
Хусусан, «Заковат» ўйини бўйича қуйидаги жамоалар совринли ўринларни эгаллади. Жумладан, 1-ўрин GG Ўзбекистон, Қозоғистон, Арманистонлик иштирокчилардан ташкил топган терма жамоага, 2-ўрин Борский корабел Россия, 3-ўрин Басенджи Россия, Қозоғистон терма жамоасига насиб қилди.