Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси шахсий таркиби томонидан жорий йилнинг 1-10 август кунлари давомида жами 16 449 та қоидабузарлик аниқланган бўлиб, шундан 5 888 таси қўпол қоидабузарликлардир. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.
Жумладан:
– Транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш 91 та;
– Транспорт воситаларини тегишли ҳужжатларсиз бошқариш 714 та;
– Транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши 379 та;
– Светофор талабларига риоя қилмаслик 213 та;
– Одам ташиш қоидасини бузиш 511 та;
– Қувиб ўтиш қоидасини бузиш 197 та;
– Авария ҳолатини юзага келтириш 34 та;
– ИИОлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик 50 та.
Шу билан бирга 3.599 нафар қоидабузар пиёдаларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Мазкур давр давомида 35 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган бўлиб, шундан 28 таси пиёдалар билан боғлиқ.
Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда ЙҲХБ ходимлари томонидан 22 та гиёҳвандлик воситалари, 198 та совуқ қурол ва 3 та пневматик қурол билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатларга чек қўйилган.