20.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 28 апреля, 2024

Қўқон шаҳрида II “Халқаро ҳунармандчилик фестивали” ва Риштон туманида “Халқаро кулолчилик форуми” ўтказилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Жорий йил 21-23 сентябрь кунлари Қўқон шаҳрида II “Халқаро ҳунармандчилик фестивали” ва Риштон туманида “Халқаро кулолчилик форуми” ўтказилади.

АОКАда Республика “Ҳунарманд” уюшмаси раҳбари ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида Халқаро ҳунармандчилик фестивали, Халқаро кулолчилик форуми ҳамда кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдосини ўтказиш ва унга тайёргарлик масалалари ҳақида маълумот берилди.

II “Халқаро ҳунармандчилик фестивали”га иқтидорли ҳунармандлар ва истеъдодли ёшларни жалб қилиш мақсадида “Мен Қўқонга бораман” шиори остида икки босқичдан иборат кўргазма ва кўрик-танлов ташкил этилди.

Биринчи босқич — туманлар (шаҳарлар) бўйича 2023 йилнинг март ойида ташкил этилди ва унда икки минг нафарга яқин ҳунармандлар иштирок этди.

Иккинчи босқич — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича 2023 йилнинг апрель ойида бўлиб ўтди ва унда минг нафарга яқин ҳунармандлар иштирок этди.

“Ҳунарманд” уюшмаси томонидан Иккинчи “Халқаро ҳунармандчилик” фестивали веб-сайтини уч (ўзбек, рус, инглиз) тилларида http://handicrafters.uz яратилди. Веб-сайтда фестиваль, миллий ҳунармандчилик, ҳунармандлар, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган ҳунармандчилик маҳсулотлар ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилди.

Риштон туманида “Халқаро кулолчилик форуми” доирасида илмий-амалий конференция, кўрик-танлов, тақдимот ва намойишлар, кўргазма-савдолар, театрлашган концерт-томоша дастурлари, маданий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот тадбирлари,Ўзбекистоннинг турли ҳудудларига хос бўлган кулолчилик, мактабларининг машҳур халқ амалий санъати усталари томонидан маҳорат дарслари ҳам ташкил этилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда никоҳдан ажралишлар сони очиқланди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари статистик рақамларда қуйидагича ифодаланган: Аҳоли сони 37 миллионга етган...

Больше похожих статей

×