АОКАда ФВВ раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш борасида олиб борилаётган ишлар таҳлили ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, 40 фоиз электр ускуналаридан нотўғри фойдаланиш, 23 фоиз оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, 14 фоиз иситиш печлари ва газ ускуналарини ўрнатиш, улардан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилмаслиги, 5 фоиз транспорт воситаларидан фойдаланиш ва тузилиш қоидаларини бузилишидан, 2 фоизи технологик ҳодисалардан ва технологик жараённинг бузилишидан ҳамда бошқа сабабларга кўра ёнғинлар содир бўлган.
Давлат ёнғин назорати соҳасида объектларда 38 863 та режали, 4 118 та назорат тартибида, 55 508 та тезкор текшириш ва 4 886 та профилактик кўрик ўтказилди. Шунингдек, 1 млн. 188 297 та якка тартибдаги уй-жой, 26 157 та кўп қаватли уйдаги 703 544 та хонадон ўрганилди.
Ёнғин-қутқарув қисмлари шахсий таркиби томонидан 13 млн. 606 674 та аҳоли яшаш уйларида уй эгаларига ёнғин хавфсизлиги бўйича йўл-йўриқ берилди. Манба: Халқ сўзи