- Advertisement -
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари олиб борилиши муносабати билан 2023 йил 10 август куни Тошкентнинг икки туманидаги айрим ҳудудлар табиий газ таъминотидан вақтинча узилади. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ маълум қилди.
Қайд этилишича, соат 14:00дан 17:00гача Бектемир туманининг Мусаффо ва Соҳил маҳаллаларидаги 383 та аҳоли истеъмолчилари ва 12 та улгуржи истеъмолчиларга, 11:00дан 17:00гача эса Сергели туманининг Номданак, Кенг макон ва Қўшқўрғон маҳаллаларидаги 550 та аҳоли истеъмолчилари ва 16 та улгуржи истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.