- Advertisement -
Сафаров Ҳалимжон Салимович Бухоро тумани ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у “Бухоро Агро Экспорт ташқи савдо” масъулияти чекланган жамиятига раҳбарлик қилиб келаётган эди.
Шунингдек, Жамшид Ражабович Худоев Жондор тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Жамшид Худоев бугунги кунда қадар Жондор туманидаги “Чинор” фермер хўжалигини бошқариб келаётган эди. Бу ҳақда ЎзА нашри хабар бермоқда.