39.3 C
Узбекистан
Вторник, 22 июля, 2025

Сўнгги 6 ойда 78,5 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,670участниковПодписаться
- Advertisement -

АОКАда ўтказилган брифингда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари  Ҳасан Тошхўжаев Ўзбекистон ёқилғи-энергетика тармоғида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди:

Таҳлилларга кўра, январь-июнь ойларида мамлакатимизда 438,7 минг тонна суюлтирилган газ, 649,6 минг тонна автобензин, 536,7 минг тонна дизель ёқилғиси, 78,4 минг тонна мазут, 197,8 минг тонна полиэтилен ва 38,1 минг тонна полипропилен ишлаб чиқарилди.

Ўтказилган назорат тадбирлари давомида 2 695 та истеъмолчи томонидан жами 242 млн 213 минг кубометр табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Бунинг натижасида газ таъминоти корхоналарига етказилган зарар миқдори 231 млрд 866 млн сўмни ташкил қилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш сифатини яхшилаш мақсадида республика миқёсида 748 та трансформатор пункти алмаштирилди, 7 минг 548 та трансформатор пункти таъмирдан чиқарилди. Январь-июль ойларида истеъмолчиларга 12 млрд 146 млн киловатт-соат электр энергияси етказиб берилди. Бу ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан 1 млрд 100 млн киловатт-соат ёки 9,6 фоиз кўп.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Академик лицейларга кириш имтиҳонлари вақти маълум бўлди

2025 йил 24 июль — тест синовлари республиканинг барча ҳудудларида, 25 июль — Тошкент шаҳрида махсус белгиланган ҳудудларда ўтказилади. Тест...

Больше похожих статей

×