- Advertisement -
Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 7 август куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиб момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-15 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 20-22 даража илиқ, кундузи 30-32 даража иссиқ бўлади.