Имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштиришда гумон қилинаётган масъул мансабдорга нисбатан жиноят иши очилди. Бу ҳақида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати маълум қилди.
Аниқланишича, Бухоро тумани Янги Турмуш маҳалласи ҳоким ёрдамчиси фуқаро Р.А. ўз мансабидан фойдаланиб ўзи фаолият олиб бораётган маҳалла фуқаролари Г.Ж., У.С., Б.С. ва Ш.Қ.ларни хабардор қилмасдан, алдов ва ўзига бўлган ишончни суиистеъмол қилиб, ҳар бирининг номига 33 миллион сўмдан, жами 165 миллион сўм, 14 фоизли имтиёзли кредит маблағларини олиш мақсадида, ғаразгўйлик ва бошқа манфаатларни кўзлаб, сохта тавсияномалар ва далолатномалар расмийлаштирган.
Электрон базага киритиш йўли билан АТБ “Агробанк” Бухоро тумани филиалидан кредит маблағларини олишга эришиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Манба:UzA