Жорий йилнинг 6 ойи давомида вилоят бўйича жами 3 549 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан електр енергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, мазкур ҳолатлар учун 18 млрд 570,0 млн сўм миқдорида қайта ҳисоб-китоб ишлари бажарилган.
Шундан, аҳоли истеъмолчилари томонидан 2 326 та ҳолатда електр енергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган, ушбу ноқонуний ҳолатлар юзасидан умумий 5 млрд 701,3 млн сўм қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилган.
Бундан ташқари, улгуржи истеъмолчилар томонидан 1 223 та ҳолатда електр енергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланиб, умумий ҳисобда 12 млрд 869,0 млн сўмга қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилган.
Енг кўп ноқонуний ҳолатлар Қўқон ва Марғилон шаҳарлари, Бешариқ, Бувайда, Боғдод ҳамда Учкўприк туманлари ҳиссасига тўғри келади.
“Фарғона ҳудудий електр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан жойларда мунтазам електр енергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган рейд тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Ўтказилаётган тадбирлар давомида жойларда аниқланган қоидабузарлик ҳолатлари юзасидан тегишли тартибда далолатномалар расмийлаштирилиб, вақтинча електр тармоғидан ажратилмоқда.