19.3 C
Узбекистан
Четверг, 2 мая, 2024

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида Маданиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,280участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида Маданиятни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида Маданиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади.

Жамғарма маблағлари  Қорақалпоғистон Республикаси  республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси  (шаҳар)ларининг маҳаллий бюджетларида шаклланган қўшимча манбалар ҳисобидан ҳар чоракда ажратиладиган маблағлар;

халқаро молия ташкилотлари ва хорижий давлатлар грантлари ҳамда техник кўмак маблағлари;

Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банкларидаги депозитларга жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

давлат-хусусий шериклик асосида олинадиган даромадларнинг тақсимланишидан тушадиган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбаларидан ташкил топади.

Жамғарма маблағларидан маданият ва санъат соҳаси вакиллари, иқтидорли ижодкорларни, айниқса, ёшларни моддий қўллаб-қувватлаш;

оғир иқтисодий вазиятга тушиб қолган, ижтимоий ҳимояга муҳтож маданият ва санъат ходимларини аниқлаш, уларга манзилли ижтимоий ва моддий ёрдам кўрсатиш тадбирларини ташкил этиш ҳамда молиялаштириш;

маданият ва санъат ташкилотлари фаолиятини моддий қўллаб-қувватлаш:

ижодкорлар, ижодий ва бадиий жамоаларнинг маҳаллий ва хорижий гастроль сафарларини ташкил этиш;

маданият ташкилотлари бинолари ва объектларида қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш, уларнинг фаолиятига замонавий ахборот технологиялари ва илғор инновацияларни жорий этиш;

қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа харажатларни қоплашда фойдаланилади. Маданият ва туризм вазирлиги Жамғармага Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан 2023 йил учун Маданият ва туризм вазирлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан 20 миллиард сўм ажратади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент ЕТТБ раҳбарини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев 1 май куни, Тошкент халқаро инвестиция форуми ва Хорижий инвесторлар кенгашининг учинчи мажлиси арафасида Европа тикланиш ва...

Больше похожих статей

×