Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги давлат хизматчилари учун бўш иш ўринлари ягона очиқ портали – vacancy.argos.uz платформаси орқали Агентликнинг марказий аппаратидаги бўш иш ўринлари учун танловнинг 1-босқичини эълон қилади.
Биз тенглик тарафдоримиз ва ҳар ким ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши мумкин бўлган инклюзив иш муҳитини яратишга интиламиз. Шу муносабат билан, биз ногиронлиги бўлган шахсларни ушбу бўш иш ўринларига ариза беришга таклиф қиламиз. Бизнинг жамоамизга қўшилинг ва сиз билан биргаликда дунёни ўзгартира оламиз!
Номзодларга алоҳида талаблар:
Ногиронлиги бўлган шахслар тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси томонидан расмийлаштирилган ногиронлик тўгʼрисидаги маълумотноманинг касб ва меҳнат тавсиялари ёзиладиган қисмида кўрсатилган тавсия асосида танловда иштирок этади.
Вакант лавозимлар билан танишиш:
▫️ Ижтимоий тўловлар бошқармаси етакчи мутахассиси
▫️ Инсон ресурсларини ривожлантириш ва ижтимоий иш методологияси бошқармаси бош мутахассиси
▫️ Молия таҳлил ва режалаштириш бошқармаси етакчи мутахассиси
▫️ Харидлар бошқармаси етакчи мутахассиси
▫️ Рақамли технологияларни жорий этиш бошқармаси етакчи мутахассиси
Номзодларнинг вакант лавозим учун белгиланган малака талабларига мослигини ўрганиб чиқиш натижалари номзоднинг vacancy.argos.uz порталдаги шахсий кабинетларига хабар берилади.