13.7 C
Узбекистан
Пятница, 20 сентября, 2024

Омбудсман аралашуви билан Мурувват уйидаги ногиронлиги бўлган аёлларга шахсини тасдиқловчи ҳужжат берилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Бухоро Мурувват ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида яшаб келаётган бир гуруҳ аёллар шахсини тасдиқловчи ҳужжатини расмийлаштирилишида ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.

Аниқланишича, қарийб 35 йилдан буён ушбу муассасада истиқомат қилаётган 5 нафар ногиронлиги бўлган аёлларнинг на туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ва на шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган. Улар 1995 йилларда тиббий варақа орқали Мурувват уйига қабул қилинган. Мурожаатчилар шу кунга қадар шахсини тасдиқловчи ҳужжат олиш масаласи бир неча маротаба кўтарилган бўлсада ижобий натижа бўлмаётганлигини маълум қилишган.

Мазкур масала Омбудсман назоратига олиниб, унинг Бухородаги минтақавий вакили Абира Ҳусейнова томонидан ўрганилди. 6 ойлик ўрганишлардан сўнг, ФҲДЁ органлари ушбу аёлларнинг туғилганлик фактини белгилаш учун ҳужжатлар етарли бўлмаганлиги сабаб шахсни тасдиқловчи ҳужжат бериш масаласини кўриб чиқишни рад этди. Шундан сўнг, ногиронлиги сабаб уларнинг лаёқатсизлиги ҳисобга олиниб Омбудсман томонидан  фуқароликни белгилашни сўраб фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судига ариза киритилди.

Мазкур масала Мурувват уйида сайёр суд мажлисида кўриб чиқилди. Суд томонидан 5 нафар фуқаро манфаатида киритилган Омбудсман аризаси тўлиқ қаноатлантирилди.

Барча тегишли ҳужжатлар асосида фуқароларга ID карталар расмийлаштирилди ва эгаларига топширилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Билдирилишича, кеча, 18 сентябрь куни соат 15:09 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 15:14 да етиб борган, соат 15:42 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилган. “Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни тонгги соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида, соат 10:01 да Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлган эди.

Больше похожих статей

×