15.2 C
Узбекистан
Пятница, 20 сентября, 2024

Бугун пойтахтнинг қатор ҳудудуларида «свет» ўчирилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугун 2 июл куни Олмазор ва Юнусобод туманларининг айрим кўчаларида  ҳамда Тошкент туманининг баъзи ҳудудларида электр энергияси соат 00:00 дан 07:00 га қадар вақтинчалик ўчирилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиши хабар қилди.  

Тошкент шаҳар электр тармоқларига қарашли 110 кВ қувватга эга бўлган электр узатиш кабел тармоғининг 110 кВли Л-ДОК-1 ва Л-ДОК-2 юқори кучланишли электр узатиш ҳаво тармоғидаги 36-сонли таянчда таъмирлаш (изолятор алмаштириш) ишлари олиб борилиши ҳамда ушбу ишларни хавфсиз бажариш мақсадида:

ОЛМАЗОР туманининг — «Иброҳим ота» МФЙ, «Чуқурсой» МФЙ, «Аҳил» МФЙ, «Мояриқ» МФЙларида аҳоли хонадонлари ва Жоме мавзесининг тадбиркорлик субъектлари;

ЮНУСОБОД туманининг — «Ҳасанбой» МФЙ, «Катта Ҳасанбой» МФЙ, «Шарқ ҳақиқати» МФЙ, «Туркистон» МФЙ, «Йўлариқ» МФЙ, «Акбаробод» МФЙ, «Тикланиш» МФЙ, «Астробод» МФЙ,  «Ҳамкоробод» МФЙ, «Исломобод» МФЙ,  «Собиробод» МФЙ, «Нурмакон» МФЙ, «Мингчинор» МФЙларининг қисман кўчалари ва Иссиқлик маркази;

Тошкент туманининг – “Саноат”, “Айриота”, “Ғишткоъприк”, “Ибрат”, “Сабзавот”, “Тутзор”, “Иқбол”, “Дархон”, “Парвоз”, “Гулистон”, “Боғбон”, “Ойдин ҳаёт”, “Қурувчи”, “Қашқарлик”, “Мустақиллик”, “Сергали”, “Сарке”, “Авлиё ота”, “Ҳасанбой”, “Юқори Ҳасанбой”, “Раҳбаробод”, “Баҳор”, “Кенсой”, “Кўктерак”, “Навоий”, “Чувалачи”, “Масалбой”, “Кўктерак”, “Гулистон”, “Келес” МФЙларининг айрим mahallalarida электр таъминотида узилишлар кузатилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Билдирилишича, кеча, 18 сентябрь куни соат 15:09 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 15:14 да етиб борган, соат 15:42 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилган. “Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни тонгги соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида, соат 10:01 да Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлган эди.

Больше похожих статей

×