1.8 C
Узбекистан
Четверг, 26 декабря, 2024

26-июн — Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,150участниковПодписаться
- Advertisement -

БМТ Бош Ассамблеясининг 1987 йил 7 декабрда қабул қилган резолюциясига биноан ҳар йили 26 июнь Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни (International Day against Drug Abuse and Illicit Trafficking) сифатида нишонланади.

Таҳлилчиларнинг фикрича, гиёҳванд моддаларнинг кенг тарқалиши бир қатор ижтимоий муаммоларга сабаб бўлади. Жумладан, демографик фожеаларни келтириб чиқаради, ижтимоий-иқтисодий ҳаётда жиноятчилик кўзга ташланади. БМТнинг жиноятчилик ва гиёҳванд моддалар устидан назорат бошқармаси маълумотларига кўра, гиёҳвандликка ружу қўйганлар сўнгги йилларда дунёда 300 миллион кишидан ошиб кетди. Энг кўп истеъмол қилинадигани  наша экани айтилади. 

Ушбу сана муносабати билан Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан Термиз шаҳридаги “Матбуот уйи” биносида вилоят ахборот ва оммавий комуникациялар бошқармаси билан ҳамкорликда, карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда матбуот анжумани  ўтказилди. Унда божхона бошқармаси ходимлари, жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Тадбирда соҳа вакиллари томонидан божхона чегараларида аниқланган гиёҳвандлик воситалари ва мамлакатимиз ички ҳудудида бошқа ҳуқуқ тартибот органлари билан ҳамкорликда наркотик воситаларнинг ноқонуний савдосига қарши олиб борилаётган кураш ҳақида маълумот берилди.

Хусусан, 2020 йилнинг 25 июн кунига қадар Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳамда бошқа ҳуқуқ тартибот органлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилиши ва ички ҳудудда айланувини олдини олиш бўйича 36 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланган. Ҳолатлар натижасида 2 кг. 889,66 гр. гиёҳвандлик воситалари, 47 дона гиёҳвандлик таблеткалари, 306 туп гиёҳвандлик ўсимлиги ва 238 006 дона психотроп таблеткаларнинг ноқонуний айланувига чек қўйилган.

Маълумот учун: 2019 йилда Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳамда бошқа ҳуқуқ тартибот органлари билан ҳамкорликда Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг божхона чегаралари орқали олиб ўтилиши ва ички худудда ноқонуний айланувини олдини олиш бўйича 76 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдан вилоятларга кетиш учун поезд чипталари қолмадими?

Ижтимоий тармоқларда темир йўл вокзалларида тирбандликлар ҳосил бўлаётгани ҳамда темир йўл кассаларида ва иловада темир йўл чипталари  қолмаганлиги ҳақида видео...

Больше похожих статей

×