15.6 C
Узбекистан
Суббота, 21 сентября, 2024

Президент топшириғи амалда: токзорлар орасига дуккакли экинлар экилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Сурхондарё вилояти Олтинсой туманидаги “Устоз Элмурод Мингбоев” ва “Бўри бобо тайфизори” фермер хўжаликлари токзорларида озиқ-овқат экинлари парваришлаб, мўл ҳосил олишга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 23 март куни озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш, баҳорги экин мавсумини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида мавжуд ерлардан самарали фойдаланиб, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб берилган эди.  Боғдорчилик ва сабзавотчилик яхши ривожланган Олтинсой туманида бу имкониятдан оқилона фойдаланиш учун қулай шароит мавжуд.

Жумладан, вилоятда узум парваришлайдиган мингдан ортиқ фермер хўжалигининг 680 дан ортиғи, 10 минг гектардан зиёд майдондаги узумзорнинг қарийб беш минг гектари Олтинсой туманида жойлашган. Шунингдек, аҳоли томарқасида ҳам узум етиштириб, болдек ширин майиз тайёрлашнинг ҳадиси олинган. Бироқ, фермерлар мавжуд токзорлар оралиғидан фойдаланишда эътиборсизликка йўл қўйиб келаётган эди. Эндиликда ана шу ерлардан самарали фойдаланиб, озиқ-овқат экинлари етиштириш жорий этилмоқда.  

Соҳа мутахассислари, боғдорчилик-узумчилик фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этган тадбирда ерлардан оқилона фойланиш ва турли дуккакли экинлар етиштириб, мўл ҳосил олиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди. Токзорлар оралиғини ишсиз фуқароларга бериб, уларнинг бандлигини таъминлаш ва мазкур тажрибани оммалаштириш тавсия этилди.

Mанба:ЎзА

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Больше похожих статей

×