Эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича:
2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил
31 мартгача;
2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;
2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил
30 сентябргача;
2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.
Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Эски “права”ни янгисига алмаштириш учун нафақат Давлат хизматлари марказларига, Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларига мурожаат қилишингиз ёки уйдан туриб ЯИДХП орқали буюртма беришингиз мумкин.