29.6 C
Узбекистан
Среда, 24 апреля, 2024

Давлат фуқаролик хизмати такомиллашаяпти

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,260участниковПодписаться
- Advertisement -

    Ҳаётимизда муҳим аҳамиятли ўрин тутаётган давлат хизматларини ривожлантириш кун сайин такомиллашиб бораяпти. У ўз ўрнида фуқароларни давлат хизматларига жалб этишга, барча жабҳаларда профессионал мутахассислар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, шаффофликни таъминлаш ва янги имкониятлр эшигини очаяпти. Бугун миллий матбуот марказида  агентлик томонидан ўтказилган  анажуманда  олиб борилаётган ишлар тўғрисида жамоатчиликка маълумотлар берилди.

    Айни вақтда Давлат  фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали-vacancy.argos.uz га 78 вазирлик ва идоралар ҳамда барча туман( шаҳар) ҳокимликлари  уланган. Мавжуд вакант лавозимлар бўйича 90 мингдан ортиқ танлов эълон қилинган. 919 минг нафар номзод танловда иштирок этиш учун ҳужжат топширган. Ўтган йили эса 39 минг шахс давлат фуқаролик хизматига қабул қилинган.

  Ilm.agros.uz электрон формаси ишлаб чиқилиб,унга 466 та видео маъруза, 248 электрон китоб жойлаштирилди.Тизимда 64238 нафар давлат хизматчилари рўйхатдн ўтди. Агентлик томонидан 2022 йилда 15 та давлат фуқаролик хизматига оид ижтимоий тадқиқотлар ўтказилиб, унда 190 минг респондент қатнашган.

   Матбуот анжуманида агентлик раҳбарияти томонидан агентлик  фаолиятини такомиллаштириш ва фуқароларимизни унга янада ҳам ишончини ошириш, профессионал кадрлар малакасини тўғри аниқлаш ва такомиллтириш, очиқ портал орқали берилаётган саволларни мукаммалаштириш, унинг аҳамияти, барча босқичлардан ўтган даъвогарларнинг амалиётда кўникмасини ошириш ва изчил фаолиятини йўлга қўйиш, маъмурий ислоҳотлар даврида билимли ва замонвий дунёқарашга эга давлат хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоялаш, малака ошириш курсларида  билимини мустҳкамлаш, бу борада мавжуд муаммоларни ҳал этиш ва жамотчиликка узвий очиқликни таъминлаш юзасидан  фикрлар билдирилди. Агентлик департаменти раҳбарлари Илҳом Қурбонов, Абдуҳамид Тамиқаев ,Алишер Эронов, бўлим бошлиқлари Аббос Акромов ва Фарангиз Авазбековалар матубот ходимларининг саволларига жавоб қайтаришди.

                                                                                                                                             Ўлжабой Қаршиев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Самарқандда мактаб ўқувчисига жисмоний тазйиқ ўтказиб келинган

Ижтимоий тармоқларда Пайариқ туманидаги мактаб ўқувчисига жисмоний тазйиқ ўтказиб келинаётганлиги тўғрисида хабар тарқалди. Болалар омбудсмани мазкур ҳолатни ўз кузатувига олди. Ўрганишлар давомида...

Больше похожих статей

×