Туризм соҳасида эволюцион ривожланиш жаҳон миқёсида кенг ривожланиш жараёнини бошидан кечирмоқда. Бугун пойтахтимиздаги Interkontinental Hotel меҳмонхонасида бўлиб ўтаётган анжуман мавзуси “ Марказий Осиёда барқарор туризм модели: салоҳиятни ва хабардорликни ошириш. Технологияларни жорий этиш” га бағишланди. У Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон Республикаси табиат ресурслар вазирилигининг кўмагида маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирокида бўлиб ўтмоқда.
Анжуман иштирокчилари яшил технологияларни жорий этиш, Ўзбекистон меҳмонхоналарида рақамли технологияларни жорий этиш, барқарор туризмни ривожлантиришда жамоат ташкилотларининг ролини ошириш, бой тажрибга эга Греция туризмида нуфузгу эзгу Ираклион ривожланиш агентлиги фаолияти, ЕИнинг бу борадаги стртегиялари, Марказий Осиёда туризмни ривожлантириш салоҳиятини ошириш ва бу борада Греция тажрибаси тўғрисида батафсил маълумотга эга бўлдилар.
Анжуман доирасида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистонда замонавий туризм, айниқса яшил технологияларни ривожлантиришга доир аниқ таклифлар ўртага ташланмоқда,- дейди Ўзбекистон хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси раиси Гулчеҳра Исмоилова. Келгуида у ўз самарасини беради. Ўйлаймизки, соҳадаги янгиликларни туризм соҳасида иш олиб бораётган барча ходимларииз тезда ўз амалиётида қўллайдилар. Ўлжабой Қаршиев