Шавкат Мирзиёев Наврўз байрами тантанасида Россия маданият маркази кўргазмаси билан танишар экан «Рус ва Ўзбекистон — улар азалдан бирга бўлган ва абадий бирга бўлади», деди. Шунингдек, у Украина ва бошқа маданият марказларининг кўргазмаларига ташриф буюрди.
Президент 21 март куни «Янги Ўзбекистон» истироҳат боғида Наврўз байрамига бағишланган тантанада иштирок этди. Тадбир «Ўзбекистон 24» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилди.
Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, байрам тантаналаридан сўнг Шавкат Мирзиёев қозоқ, қирғиз, турк, озарбайжон, немис, татар, украин, рус ва бошқа халқ ҳунармандчилиги ва миллий маданият марказлари кўргазмаларини бориб кўрди.
Президент Рус маданият маркази кўргазмаси олдига келганида уни «Ўзбекистон ва Россия» дўстлиги ҳақидаги қўшиқ билан кутиб олишди.