14.6 C
Узбекистан
Пятница, 29 марта, 2024

7 мингга яқин номзод Президент соврини учун «Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танловига рўйхатдан ўтди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,190участниковПодписаться

«Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танловининг туман (шаҳар) босқичи Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан жорий йилнинг апрель ойида ўтказилиши режа қилинган. Айни вақтга қадар 7 мингга яқин мактаб танловда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтди.

- Advertisement -

Шундан 6316 та мактаб инглиз тили, 203 та мактаб немис тили ва 176 та мактаб француз тили бўйича синовларга киришади.  

Эслатиб ўтамиз, Президент соврини учун «Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомига кўра, танлов ҳар йили инглиз, немис, француз тиллари (хорижий тиллар) ўқитиладиган мактаблар ўртасида ўтказилади.  

Танловнинг туман (шаҳар) босқичи ғолиблари:  

1-ўрин учун 100 миллион сўм;  

2-ўрин учун 75 миллион сўм;  

3-ўрин учун 50 миллион сўм миқдорида.  

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар (вилоят) босқичи ғолиблари: 

1-ўрин учун 250 миллион сўм;  

2-ўрин учун 200 миллион сўм;  

3-ўрин учун 150 миллион сўм миқдорида.  

Республика босқичи ғолиблари:  

1-ўрин учун 500 миллион сўм;  

2-ўрин учун 400 миллион сўм;  

3-ўрин ўрин учун 300 миллион сўм билан мукофотланади.  

Президент соврини учун ўтказилаётган танловнинг мукофот жамғармаси 54 млрд. сўмни ташкил қилиб, бунда ғолиб мактаб қарийб 1 млрд. сўмгача бўлган пул мукофотини қўлга киритади.  

Танловнинг иккинчи (вилоят) босқичи май ойида, учинчи (республика) босқичи эса август ойида ўтказилиши режалаштирилган.  

Манба:ЎзА

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олий Мажлис Сенатининг эллик биринчи ялпи мажлиси 30 март куни чақирилади

28 март куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни Сенат Раиси Танзила Норбоева олиб борди. Унда Сенатнинг...

Больше похожих статей

×