21.2 C
Узбекистан
Суббота, 18 мая, 2024

«ЁШ КИТОБХОН» — бу йилги баҳслар қандай кечди?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,330участниковПодписаться
- Advertisement -

20-28 февраль кунлари пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида миллионлаб ёшларнинг севимли мусобақасига айланиб улгурган «Ёш китобхон» танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.

Танлов якунида ҳудудий босқич ғолиблари 5 та шарт асосида кураш олиб боришди. «Бадиий асарлар билимдони», «Тезкор савол-жавоб», «Буюк мутафаккир ва адиб», «Шеърият» ва «Иншо ёзиш» шартлари бўйича иштирокчиларнинг билими синовдан ўтказилди.

— Бу йилги баҳсларда иштирок этган ёшларимизнинг шижоати, ғайрати алоҳида таҳсинга сазовор, — деди Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев. — Уларнинг кўзидаги ишонч, юрагидаги олға интилишни кўриб беихтиёр ўзинг ҳам танловга қўшилиб кетгинг келади. Кошки мен ҳам шу танловда иштирок эта олсам, деган ўй кечади хаёлингдан. Ёшларимиз ҳақиқатда китобни яхши кўришади, энг асосийси буни қандайдир манфаат учун қилишмайди. Китобхон ёшлар ичидан келажакда юртимиз гуллаб-яшнаши, ватанимиз равнақи йўлида фидокорлик билан меҳнат қиладиган инсонлар етишиб чиқишига ишончим комил.

Дарҳақиқат, баҳс-мунозарага бой ўтган беллашувларда китобсевар ўғил-қизларнинг билимга чанқоқлиги, тиришқоқлиги, китоблар билан ҳақиқатда яқин дўст экани сезилиб турди.

Якуний натижаларга кўра, 10-14 ёш тоифасида Навоий вилоятидан Азиза Иброҳимова, 15-19 ёш тоифасида Самарқанд вилоятидан Марҳабо Махкамтошева, 20-30 ёш тоифасида Наманган вилоятидан Замира Абдуллаева биринчи ўринни эгаллаб, Президент совғаси — «Спарк» автомобили соҳиби бўлишди.

— Китоб ўқиш энг севимли машғулотларимдан бири бўлган ҳар доим, — деди танлов ғолиби, наманганлик Замира Абдуллаева. — Бадиий асарлар, айниқса шеъру ҳикоялар мутолааси менга ўзгача завқ бағишлайди. Ҳар кун озгина бўлсада китоб ўқимасам ухлай олмайман. Кимлардир танловга алоҳида тайёргарлик кўриши табиий, тўғри, лекин мен айта оламанки, китоб ўқишни кунлик одатига айлантирган одамга бунинг кераги йўқ. Бу гапим билан тайёргарлик кўрмадим демоқчимасман. Демоқчи бўлганим, бу ғолибликни менга алоҳида тайёргарлик эмас, китобга, мутолаага бўлган меҳру муҳаббатим олиб берди.

Танловнинг қолган ўрин соҳиблари ва иштирокчилари ҳам пул мукофотлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Манба:Халқ сўзи

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Президенти ва Малайзия Бош вазири икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш муҳимлигини таъкидладилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказдилар. Учрашув аввалида...

Больше похожих статей

×