14 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Самарқандлик ўқувчилар ментал арифметика бўйича Дубайда ўтадиган халқаро олимпиадага йўлланма олди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Самарқанд шаҳрининг Боғимайдон маҳалласида ташкил этилган SIA Education ўқув марказида ментал арифметика бўйича сабоқ олган ўқувчиларга БАА давлатининг пойтахти Дубай шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро олимпиадага қатнашиш ҳуқуқини берадиган йўлланма топширилди.

Ҳаммаси бўлиб бундан беш ой аввал ташкил этилган SIA Education ўқув маркази учун бу катта ютуқ ҳисобланади. Бундан бироз аввалроқ, январь ойида, ушбу марказда сабоқ олган ўқувчилар Қозоғистонда бўлиб ўтган ментал арифметика бўйича халқаро олимпиадада қатнашиб, муваффақият билан қайтган эди. Улардан уч нафари биринчи ва икки нафари иккинчи ўринни эгаллаган эди.

Ўқув марказининг бу ғалабасига ментал арифметика бўйича мутахассис Зилола Сатторованинг ютуғи сифатида баҳоланмоқда. Унинг тинимсиз меҳнати ва аниқ мақсадга йўналтирилган услуби ушбу ютуқнинг асосий омиллардан бири бўлди десак, хато бўлмайди.

“Зилола Анваровнани марказимизга таклиф этганимиз айни муддао бўлди. Устоз ўқувчиларга мотивация бера оладиган, улар фаоллигини таъминлашга қодир истеъдодга эга. З.Сатторова мамлакатимизда биринчилардан бўлиб ментал арифметикани ўрганиб, ёшларга бу соҳада сабоқ бера бошлаганлардан саналади”, – дейди ўқув маркази раҳбари Шокиржон Қосимов.

З.Сатторованинг уқтиришича, у бундан 8 йил аввал Тошкентда мамлакатимизга энди кириб келган ментал арифметика бўйича шогирдлар тайёрлашга киришган эди. Кейинроқ ўзи туғилиб ўсган Самарқандга келиб, ушбу фаолиятини давом эттирган.

Суҳбатдошим ўз фаолияти ҳақида тўлқинланиб, қуйидагиларни гапириб берди: “Шогирдларимнинг халқаро олимпиадада кўрсатган натижалари менга янги куч бағишлади ва тўғри йўлдан бораётганлигимга ишонч уйғотди. Олдинда бизни иккита халқаро олимпиада кутмоқда. Улардан бири март ойида 8 та мамлакат иштирогида Самарқандда, иккинчиси Дубайда ўтказилади. Унда 22 та давлат вакиллари қатнашади”. 

Куни кеча SIA Education ўқув марказида аввалги халқаро олимпиада ғолибларини тақдирлаш ва Дубай олимпиадаси иштирокчиларига йўлланма топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда ўқув маркази устозлари, ота-оналар, маҳалла фаоллари қатнашди. Унда сўзга чиққанлар ғолибларни табриклаб, йўлланма олганларга ютуқлар тилади. Ш.Қосимов халқаро олимпиада ғолиблари ва уларнинг устози З.Сатторовага қимматбаҳо совғалар топширди.

Биз З.Сатторовадан ментал арифметика ҳақида, унинг ижобий жиҳатлари хусусидаги фикри билан қизқдик. Бу ҳақда у қуйидагиларни гапириб берди: “Ментал арифметикани болаларимиз 5-6 ёшидан ўрганиши мақсадга мувофиқдир. У бош миянинг ҳар икки ярим шарини бирдек ривожлантиради, ўқувчиларнинг мантиқий, ижодий фикрлаш қобилиятини ҳамда хотирасини яхшилайди. Болаларнинг қўшиш, айириш, кўпайтириш ва бўлиш каби амалларни бажариши осонлашади ва математика фанига бўлган қизиқиши ортади”.

Тошпўлат Раҳматуллаев,

Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

«Ташаббусли бюджет», ташаббусларда фаоллик омиллари ва муваффақият индекси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари томонидан "Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг 2024-йилдаги икки мавсуми...

Больше похожих статей

×