Судьялар олий кенгашининг йиғилишида Судьялар олий мактабининг яна тўрт нафар битирувчиси илк бор судьялик лавозимига тайинланди.
Судьялар олий кенгашининг йиғилишида Судьялар олий мактабининг яна тўрт нафар битирувчиси илк бор судьялик лавозимига тайинланди.
Судьялар олий кенгаши қарори билан:
Саттаров Улмасжон Бахтиёрович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Пахтакор тумани судининг раиси лавозимига;
Болтаев Аслиддин Азимович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;
Пирназаров Рухиддин Хонназарович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Ҳакимов Давлат Туробович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Бухоро вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди.