14.6 C
Узбекистан
Пятница, 29 марта, 2024

Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларни саралаш имтиҳонлари бўлиб ўтади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,190участниковПодписаться
- Advertisement -

Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларни саралаш имтиҳонлари бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 16 декабрь куни Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан 2023 йилда ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларнинг саралаш имтиҳонлари бошланади.
Қайд этиш жоизки, 2023 йилда Вазир жамғармасидан ойлик устама оладиган педагогларнинг сони 2000 нафар этиб белгиланди ва бу квота «Бошланғич таълим», «Аниқ ва табиий фанлар», «Хорижий тиллар», «Ижтимоий фанлар» ва «Амалий фанлар» йўналишларида туман (шаҳар)лар бўйича тақсимланди.

Ушбу квотага номзодлар «Халқ таълими вазири жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2022 йил 2 августдаги қарорида белгиланган тартибга асосан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари томонидан тақдим этилди.

Вазир жамғармасидан ойлик устама олувчи ғолибларни аниқлаш номзодлар орасида икки босқичда амалга оширилади.

Дастлабки босқичда «Бошланғич таълим», «Аниқ ва табиий фанлар», «Хорижий тиллар», «Ижтимоий фанлар» ва «Амалий фанлар» йўналишлари — 2022 йил 16 декабрь куни барча ҳудудларда номзодларнинг дарс берадиган умумтаълим фани бўйича билим даражасини баҳолаш учун тест синовлари бўлиб ўтади.

Иккинчи босқичда эса умумтаълим фанини билиш даражасини баҳолаш бўйича ўтказилган тест синовларида максимал баллнинг 80 фоизи ёки ундан юқори натижа кўрсатган номзодларнинг касбий маҳоратини баҳолаш учун суҳбат ўтказилади.

Касбий маҳоратини баҳолаш бўйича ўтказилган суҳбат натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган малакали педагог кадрларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 5,5 бараварида ҳар ойлик устама тўланади.

Халқ таълими вазири жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими вазири жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2022 йил 2 августдаги қарори асосида ташкил этилган бўлиб, ушбу жамғарма ҳисобидан Халқ таълими тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган малакали педагог кадрларга ҳар ойлик устама тўлаш кўзда тутилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олий Мажлис Сенатининг эллик биринчи ялпи мажлиси 30 март куни чақирилади

28 март куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни Сенат Раиси Танзила Норбоева олиб борди. Унда Сенатнинг...

Больше похожих статей

×