12.3 C
Узбекистан
Пятница, 29 марта, 2024

Пиротехника воситалари савдосининг олди олинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,190участниковПодписаться
- Advertisement -

Янги йил арафасида пиротехника воситаларидан фойдаланиш ортади. Аммо «завқ” ортидан ташвишли ва ҳаттоки қайғули ҳолатлар содир бўлиши, болалар азият чекиши, оғир жароҳат олиши ёки бутун умрга ногиронликка учраши мумкин.
Шу боис мамлакатимизда бу каби воситаларни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, олиб кириш, ташиш, сақлаш ва сотиш тақиқланган. Пиротехника буюмлари муомаласи бўйича самарали давлат назорати ўрнатилиши фуқаролар саломатлиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда муҳим.

Айрим тоифадаги шахслар қонунчиликда мустаҳкамлаб қўйилган ушбу нормаларни менсимай, янги йил яқинлашгани сайин пиротехника воситаларини республикамизга олиб киришга уринмоқда.

Наманган вилоятининг барча шаҳар ва туманларида пиротехника буюмларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан тезкор тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Асосан, чегара ҳудудларида, марказий дехқон ва буюм бозорлари, маданият ва истироҳат боғлари, умумтаълим мактаблари, маҳаллалар, жамоат жойларида пиротехника буюмлари ноқонуний муомаласининг олдини олиш бўйича тарғибот-тушунтириш, рейд тадбирлари уюштирилмоқда.

Косонсой туманидаги “Боғишамол-1” маҳалла фуқаролар йиғини, “Олтин мерос” кўчасидаги хонадонлардан бирида яшовчи, 2004 йилда туғилган Ҳ.К.нинг яшаш хонадони олдида турган автомашинаси кўздан кечирилганда, мазкур транспорт воситасидан қиймати 6 миллион 900 минг сўм бўлган 460 та қутида жами 27 минг 600 дона “Британик” номли протехника воситаси олинди.

Ушбу ҳолат юзасидан 18 ёшли фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1851-моддаси билан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Тезкор тадбирлар давом эттирилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент вилоятида одам ўғирлаб, ундан пул талаб қилган жиноий гуруҳ ушланди

ИИВ Тезкор-қидирув департаменти томонидан босқинчилик ва одам ўғирлаш жиноятларини режалаштирган уюшган жиноий гуруҳнинг ҳаракатларига чек қўйилди. Бу ҳақда ИИВ...

Больше похожих статей

×