2.1 C
Узбекистан
Понедельник, 30 января, 2023

Тошкентда 153 ва 133-автобус йўналишлари ҳаракати ташкил этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
4,970участниковПодписаться
- Advertisement -

«Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати маълумотларига кўра, жорий йил 1 декабрдан бошлаб 153-сонли — «Қибрай АШБ» — Экобозор янги боғловчи ва Online GPS масофавий назорат тартибида фаолият юритувчи автобус йўналиши ҳаракати ташкил этилмоқда.
Йўналиш ҳаракати тўғри йўналишда «Қибрай АШБ» бекатидан Алишер Навоий, Қорамурт, У.Ғуломов кўчалари орқали «Улуғбек маркази» бекатидан ортга қайтиб, Райҳон, Ҳақиқат, Қорамурт, Темур Малик кўчалари орқали соат 6:00 дан 21:30 гача ҳаракатланиши белгиланган.

Қайд этилишича, мазкур йўналишда хизмат кўрсатиш ҳуқуқи вақтинчалик навбатдаги тендерга қадар жамиятнинг «5-Автобус саройи» филиалига бириктирилган.Йўналишдаги жадваллар сони Isuzu русумли автобуслар асосида: иш кунларига 5 та, шанба ва якшанба кунларига 4 та этиб белгиланган. Бундан ташқари, 30 ноябрдан яна бир янги — 133-сонли автобус йўналиши ҳам ўз фаолиятини бошлаган.

Мазкур автобус йўналиши Янгиҳаёт тумани Чортоқ кўчасининг «Чортоқ» маҳалласи оралиқ бекатидан 4Р21 Тошкент айланма йўлигача бўлган қисмида қурилиш-монтаж ва йўл таъмирлаш ишлари якунлангани муносабати билан ташкил этилган.

У 5-метро бекатидан Қипчоқ кўчаси орқали Спутник-16, Қўрғонтепа (Спутник-12), Биродарлик, Давлатобод, Марғиб, Канора, Чортоқ, ТҲАЙ йўналиши бўйлаб ҳаракатланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзмиллийбанкнинг Solfy муддатли тўлов картаси билан шоппинг янада фойдали бўлмоқда

Ўзмиллийбанк Solfy муддатли тўлов картасининг афзалликлари, карта қандай ишлаши ва уни қаерда расмийлаштириш мумкинлиги ҳақида маълумот берди. Solfy картаси...

Больше похожих статей

×