5.5 C
Узбекистан
Среда, 1 февраля, 2023

Маҳаллий ҳокимият органларининг 3,2 мингдан ортиқ рақобатга зид қарорлари бекор қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
4,980участниковПодписаться
- Advertisement -

Монополияга қарши курашиш қўмитаси маълум қилишича, мамлакатимиз иқтисодиётида давлат иштирокини қисқартириш бўйича бир қатор механизмлар жорий этилди.Хусусан, агар товар бозорида 5 та ва ундан ортиқ хусусий сектор субъектлари фаолият юритиб келаётган бўлса, ушбу соҳаларда давлат иштирокидаги корхоналарни таъсис этилишига чекловлар киритилди.

Шунингдек, лицензиялаш, аккредитациядан ўтказиш ва рухсат бериш ваколати берилган давлат органлари ва монополияларга ўзларининг иштирокидаги корхоналарни ташкил этилишига тақиқ киритилди. Қолаверса, давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этишда рақобатга таъсирини баҳолаш механизми ва Монополияга қарши курашиш қўмитасининг дастлабки розилигини олиш тартиби жорий қилинди.

Масалан, биргина 2021-2022 йил давомида қўмита томонидан давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш бўйича жами 45 та мурожаатдан 33 фоизида корхоналарни ташкил этиш рад этилган. Давлат иштирокидаги корхоналарга асосий фаолиятидан хос бўлмаган қўшимча фаолият билан шуғулланиш ва бошқа корхоналарда улушга эга бўлишга тақиқ ўрнатилди. Натижада, давлат иштирокидаги корхоналар сони сўнгги икки йилда қарийб 3 мингдан 2,1 мингтагача ёки 30 фоизга қисқарди.

Товар ва молия бозорларида рақобатни янада ривожлантириш, янги иштирокчиларни эркин кириб келишини таъминлаш мақсадида тадбиркорлар учун 185 турдаги лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомиллари қисқартирилди ёки соддалаштирилди.

Ислоҳотлар натижасида 31 та товар ва хизматлар бозорларида тадбиркорларнинг киришини эркинлаштириш ҳисобига етарли даражада рақобат шаклланди ва монополия ҳолатидан чиқарилди. Жами монопол корхоналар сони эса сўнгги 5 йилда 20 фоизга камайди ва бугунги кунга келиб 90 тани ташкил этмоқда.

Биргина жорий йилнинг ўзида 13 та товар ва хизматлар бозорларида мавжуд эксклюзив ҳуқуқларни бекор қилиниши белгиланди ва босқичма-босқич рақобатни шакллантириш бошланди. Мисол учун, ишлатилган техник мойларни йиғиш, ўлчаш воситаларини қиёслаш, дон ва пахтани сертификатлаштириш, лойиҳалаштириш каби соҳаларда фаолият юритиш учун хусусий секторга имконият яратилди.

Давлат органларининг, шу жумладан маҳаллий ҳокимият органларининг 3,2 мингдан ортиқ турли рақобатга зид қарорлари бекор қилинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ДХХ: Катта миқдордаги кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ички ишлар ва божхона...

Больше похожих статей

×