29.6 C
Узбекистан
Пятница, 19 апреля, 2024

Япон мактабларида фаррошлар ишламайди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,240участниковПодписаться
- Advertisement -

Болаларни кичик ёшдан тозаликка, жамоавийликка ўргатиш, турли нарсалар учун жавобгарлик ҳиссини шакллантириш улар катта бўлганда, албатта, асқатади. Масалан, дарсдан кейин синфхоналарни тозалаш орқали ҳам бунга эришиш мумкин. Бу борада Япония мактабларида ажойиб тажриба бор.

Япон мактабларида болалар, одатда, ўзи ўқиётган синфхонани ўзлари тозалашади. Мактаб хусусий ёки давлатники бўлишидан қатъи назар, уларда фаррошлар ёки тозаликка жавобгар шахслар ишламайди

Мактабларда «Осоужи Жикан» – «Тозалик вақти» бор, у тахминан 20 дақиқа давом этади. Бошланғич синфларда болалар ўзлари билан биргаликда олиб келган овқатни ейишади ва биргаликда тозалашни бошлашади. Бу одат мактабни ўқувчилар тозаламайдиган давлатлар учун ғалати туюлиши мумкин, бироқ японларда бу одатий ҳол саналади. Ҳатто ўқув қуролларининг ичида латта деган элемент ҳам бор.

Ўқувчилар, одатда, гуруҳ ва қаторларга бўлиниб, тозалашга жалб қилинади, ҳеч кимга бир хил вазифа тушиб қолмайди. Юқорига ўтган синфларга эса мактабнинг маълум қисмларидаги тозалаш ишлари юкланади. Буларга ювиниш хоналари, ҳожатхоналар, ҳайвонлар яшайдиган жонли бурчак ва стадион кабилар киради.

Ҳар йили 3 марта ўқувчилар мактаб атрофи ва маҳаллани тозалаш бўйича ҳашар уюштиради. Бунда ўқувчилар кичик гуруҳларга бўлиниб, атрофдаги чиқиндиларни теришади. Бу тозалаш вақтига ота-оналар ва ўқитувчилар ҳам қўшилиши мумкин.

Ҳар семестрда бир марта мактабда асосий тозалаш вақти ташкиллаштирилади: мактаб йиғиштирилади, катта синф ўқувчилари кичик синфларга хоналарини йиғиштиришда ёрдам беради.

Мактабни бўяш, боғдаги ишларни бажариш учун эса профессионал ходимлар ёлланади. Бошланғич синфлар, асосан, мактабдаги элементар тозалик ишларига жавобгардирлар.

Умуман олганда, бу мамлакатда болаларни кичик ёшидан тозаликка жавобгарликка ўргатиш – одат. Ҳатто ўзига тўқ оилалар ҳам боласи мактабни тозалашига қарши бўлмайди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президентлар Ўзбекистоннинг Душанбедаги элчихонаси янги биносини тантанали равишда очдилар

Ўзбекистон Президентининг Тожикистонга давлат ташрифи доирасида мамлакатимизнинг Душанбе шаҳридаги элчихонаси янги биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Давлат раҳбарлари рамзий...

Больше похожих статей

×