13.4 C
Узбекистан
Пятница, 29 марта, 2024

Одоб ахлоқ-инсонийлик зийнати

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,180участниковПодписаться
- Advertisement -

2022 йилнинг 8 августида қабул қилиниб, шу йилнинг 10 ноябридан кучга кирган “Ўзбекистон  Республикасининг  давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги 788-сон қонунининг 3-моддасида айнан давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг реестрига киритилган лавозимлардаги давлат фуқаролик хизматчиларининг фаолиятига нисбатан тадбиқ этилиши белгилаб қўйилди.

Булар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон  Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг ва Сенати аъзоларининг, Қорақалпоқистон Республикаси Жухорғи  Кенгеси ҳамда бошқа маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати девонлари ходимларининг, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоларининг, судьяларнинг ва суд тизими ходимларининг, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви аъзоларининг, прокуратура, ички ишлар, мудофаа ишлари, фавқулодда вазиятлар, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Давлат божхона хизмати, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати органларида хизматни ўтаётган давлат хизматчиларининг, шу жумладан ҳарбий хизматчиларнинг;

давлат органларининг техник, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ходимларининг фаолиятига нисбатан татбиқ этилмаслиги, шунингдек Ушбу Қонуннинг 24 ва 43-моддаларида дипломатия хизмати ходимларига нисбатан  ҳамда 43-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ходимларига нисбатан татбиқ этилмаслиги белгилаб қўйилди.

Орадан озгина вақт ўтиши билан ҳали қонун кучга кирмасданоқ, жорий йилнинг 14 октябрь куни “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 595-сонли қарори қабул қилинди. 1-иловага мувофиқ мазкур қарор билан тасдиқланган “Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқининг наъмунавий қоидалари, 2-иловага мувофиқ, Одоб-ахлоқ комиссияси тўғрисида намунавий низом тасдиқланди.

Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари (кейинги ўринларда — Одоб-ахлоқ қоидалари) давлат фуқаролик хизматчиларининг (кейинги ўринларда — давлат хизматчилари) касбий маданияти, хизмат фаолияти давомида ҳамда хизматдан ташқари вақтда одоб-ахлоқи, ташқи кўриниши ва кийиниш услубининг намунавий қоидаларини белгилайди.

Одоб-ахлоқ қоидалари давлат хизматида юксак касбий маданиятни шакллантириш, жамоатчилик онгида давлат хизматига бўлган ҳурмат ва ишончни ошириш ҳамда давлат хизматчиларининг ахлоқ қоидаларига зид бўлган хатти-ҳаракатларининг олдини олишга қаратилган.

         Давлат хизматчилари ўз касбий фаолиятини қуйидаги принциплар асосида амалга ошириши шарт:

қонунийлик;

Ватанга садоқат ва хизмат вазифасига фидойилик, юкланган функционал вазифаларини тўлиқ бажариш, ижро интизомига қатъий риоя этиш;

фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги;

давлат ва жамият манфаатларига содиқлик;

адолатлилик, ҳалоллик ва холислик;

коррупциявий ҳолатларга муросасиз муносабатда бўлиш ва қарши курашиш;

хизмат сирини қатъий сақлаш;

мансаб ваколатларини суиистеъмол қилмаслик;

манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик  белгиланган.

         Биз яхши биламизки? Одоб ахлоқ қоидалари бугунги мавзу эмас, қадим-қадимдан асрлар оша ота момоларимиз бу масалага жуда масъулият билан қарашган ва унга риоя қилишган. Ҳаттоки диний таълимотларда ҳам пайғамбарларнинг асосий даъватлари  инсониятни нафақат ахлоқий  тарбияси, илму маърифатга чорлаш билан бир қаторда  халоллик, поклик, софлик, иймон эътиқод, самимийлик, бировнинг хақидан ҳазар қилиш, ватанни севиш ва унга сидқи дилдан садоқат билан хизмат қилиш каби ғоялар сингдирилган.

          Асофрастос (Теофраст) тарафдорларига келганимизда, улар хулқ-ахлоқни (этика) илмидан бошлаш керак, чунки кимки ўз рухини тозалаш даражасига кўтарила олмаса, ҳақиқий илмни ўрганишга қодир бўлмайди дейдилар ва Платоннинг “Кимки тоза ва тўғри бўлмаса, тоза ва тўғри (нарсаларга) яқинлашмасин” деган сўзларини ҳамда Гиппократнинг “Тоза ва соф бўлмаган одам ифлосликни орттиради ва тарқатади” дееган маталини келтиради.

Абу Наср Муҳаммад ал Фаробий ҳақиқий бахт ақл ва илм ёрдамида ахлоқий камолотга ҳамда борлиқнинг моҳияти ҳақида мукаммал билимга эришишдир. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, Фаробийнинг ахлоқий қарашлари ҳам рационалистик характерга эга, ахлоқ билим билан асосланади ва мустаҳкамланади, улар ўзаро боғлиқдир. Билим, -деб кўрсатади Фаробий, яхши хулқ атвор билан безалган бўлиши керак. Дарахтдаги барча шохлар мева билан якунлангани каби инсоннинг билимга интилиши ҳам ахлоқ билан якунланади деб таъкидлайди.

           Шунинг учун ҳар бир инсон боласи дунёга келиши билан биринчи ўринда унинг тарбияси, одоб-ахлоқи ва мукаммал билимга эга бўлиши билан шуғулланамиз. Айниқса бугунги кундаги шарт-шароитлардан тўғри фойдалана олган ҳар бир ота она аминманки, албатта фарзандини камолини кўришга мушарраф бўлади. Оиласида яхши тарбия топмаган хулқи бузуқ ходимлар тўғрисида фикр юритадиган бўлсак, нафақат кўча куйда, жамоага ҳам салбий таъсирини ўтказмай қўймайди.    

            Бундан ташқари Давлат бошқарувида ҳар бир идора, корхона ва ташкилотларда раҳбар ва касаба уюшмаси раиси томонидан тасдиқланган маҳаллий норматив ҳуқуқий ҳужжат бўлган жамоа шартномаси ва ички меҳнат тартиб қоидаларига риоя қилиниб келинади. Бироқ, Вазирлар Маҳкамасининг 595-сонли мазкур қарори а) бандида Одоб-ахлоқ қоидалари асосида марказий аппарат, ҳудудий ва таркибий бўлинмалар ходимлари учун мажбурий бўлган ходимларнинг идоравий одоб-ахлоқ қоидаларини;

Ушбу қарор билан тасдиқланган Намунавий низом асосида Одоб-ахлоқ комиссиясиё тўғрисидаги низомни ва унинг таркибини тасдиқлаш;

           Комиссия раиси, котиби ва аъзоларидан иборат бўлиб, умумий сони беш нафардан кам бўлмаслиги ва тоқ сонда бўлиши лозим.

Комиссия таркибига тажрибали, меҳнат жамоасида обрў-эътиборга сазовор бўлган давлат хизматчилари киритилади.

Комиссия таркиби давлат органи ва ташкилоти раҳбари қарори билан тасдиқланади ва доимий равишда фаолият юритади.

Комиссия таркибига комиссия томонидан қабул қилинадиган қарорларга таъсир кўрсатиш мумкин бўлган манфаатлар тўқнашуви эҳтимолини назарда тутган ҳолда ўзгартириш киритилади.

б)бандида ички меҳнат тартиб-қоидаларини ва бошқа идоравий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштириш қатъий белгилаб қўйилди.

Низом талабларидан келиб чиқиб, давлат хизматчилари жинси, ирқи, ижтимоий келиб чиқиши, миллатидан қатъий назар иш жойида ёки ишдан ташқари ҳолатларда Одоб-ахлоқ қоидалари талабларининг бузилишига йўл қўйса, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ интизомий ва бошқа турдаги жавобгарликка тортиш учун асос ҳисобланади.

Комиссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси давлат хизматчилари одоб-ахлоқининг Намунавий қоидаларига, ушбу Намунавий низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириши белгиланди.

Мазкур Низом талабларидан келиб чиқиб, жамоатчилик асосида тузилган комиссия ўз ишини тўғри ташкиллаштиришда биринчидан, ўзи одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиши ва бошқаларга ўрнак бўлиши, иккинчидан раҳбар комиссиянинг фаолиятига аралашишига йўл қўймагандагина самарасини беради.

 Шуни таъкидлаш лозимки, 2019 йил 6 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон  Республикаси касаба уюшмалари тўғрисидаги қонуннинг 3 боб 12-моддасида Давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари, иш берувчилар касаба уюшмаларининг, улар бирлашмаларининг ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлайди. Касаба уюшмаларининг, улар бирлашмаларининг фаолиятига аралашишга, шу жумладан уларнинг фаолияти тўғрисида бирор-бир ҳужжат тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмаслиги белгиланган бўлсада, раҳбариятнинг кўрсатмаси билан сайловлар ўтиши, молиявий ишларига аралашиши натижасида улар жамоат ташкилоти бўла туриб, ўз фаолиятини эмин -эркин амалга ошираолмаётган ҳолатлар учрамоқда. Бундай ҳолатларга жамоатчилик асосида йўл қўймаслик керак.

          Давлат хизматчиси бўлишдек юксак номга сазовор эканмиз, албатта бу қоидаларга риоя қилиш ҳар биримизнинг мажбуриятимиздир.

         Аброр Бердиев,
Мирзо Улуғбек туман адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Президенти Хитой билан ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш учун кенг имкониятлар борлигини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 март куни Хитой Халқ Республикасининг Шинжон-Уйғур автоном райони Халқ ҳукумати раиси Эркин Тунияз...

Больше похожих статей

×