Транспорт вазирлиги вакили Муроджон Исманалиев томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, Тошкент-Андижон ва Тошкент-Самарқанд йўналишлари бўйича пуллик йўл қуриш доирасида алоҳида йўллар қурилиши режалаштирилган.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, лойиҳанинг техник-иқтисодий асосига мувофиқ Тошкент-Андижон пулли автомобиль йўли уч қисмдан иборат бўлади.Тошкентдан Ангренгача, Ангрендан Қамчиқ довони бўйлаб Хонободгача, Хонободдан Андижонгача. 2023 йилда якуний тайёр бўладиган техник-иқтисодий асосга ўзгартириш киритилиши мумкин.
Шунингдек, Тошкент-Самарқанд йўналиши бўйича алоҳида йўл қуриш, бор йўлга қисман қўшилиб ўтиш ҳамда бор йўлни реконструкция қилиш каби дастлабки техник-иқтисодий асос орқали учта вариант ишлаб чиқилган. Алоҳида йўл қуриш масаласи тасдиқланган ва ҳозирда шу бўйича иш олиб борилмоқда.