34.3 C
Узбекистан
Пятница, 18 июля, 2025

Самарқанд вилоятида 80 нафар ҳоким ёрдамчиси алмашди, 18 та маҳаллада улар ўрни вакант

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,670участниковПодписаться
- Advertisement -

Самарқанд вилояти ҳокимлигида аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлганларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳоким ёрдамчилари амалга оширган ва бажариши лозим бўлган ишларга бағишланган матбуот ажнумани бўлиб ўтди. Журналистларга вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Жамшид Ўроқов кенг маълумот берди.

Таъкидланишича, жорий йилнинг ўн ойи давомида ҳоким ёрдамчилари кўмагида меҳнатга лаёқатли, ишлаш истаги мавжуд 276 минг нафардан ортиқ фуқаронинг бандлиги таъминланди. Улардан 83 минг нафари доимий ишга жойлаштирилган бўлса, 137 минг нафар фуқаронинг ўзини ўзи банд қилишига кўмаклашилди. Қолганлари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига, якка тартибдаги тадбиркорликка жалб қилинди. Шунингдек, ижара асосида ер ажратиш ҳисобига ҳам аҳоли бандлиги таъминланди.

Ҳоким ёрдамчилари корхона, айниқса, қурилиш объектларида ишлаётганлар мавқеини ўрганиб, иш берувчи томонидан нолегал ишлатиб келаётганларни легаллаштириш йўлида қилган ҳаракатлари туфайли 90 минг нафар ишчи легаллаштирилди. Шу ҳақда сўз юритар экан, Ж.Ўроқов бу йўналишда қилинадиган ишлар кўплиги, ҳали яна 200 мингга яқин ишчини легаллаштириш кераклигини уқтирди.   

“Шуни алоҳида уқтириш лозимки, ҳоким ёрдамчилари маҳаллаларда ишга киришиб, дастлаб улар томонидан хонадонлар хатлови ўтказилди. Бу бизга реал аҳвол ҳақида объектив маълумот олишимизга асос бўлди”, – дейди вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари.

Ҳаммаси бўлиб 740,5 мингта хонадонда хатлов ўтказилди ва улар даромади, моддий аҳволига қараб таоифаларга бўлинди. Шу асосда қайси оилага қандай ёрдам кўрсатиш лозимлиги аниқланди.

Шунингдек, хатлов натижаларига кўра 162 минг фуқаронинг ишлаш истаги борлиги, 18 минг нафари касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқимоқчи эканлиги, 18,4 минг нафарининг тадбиркорлик билан шуғулланиш хоҳиши борлиги аниқланди. Тадбиркорликни йўлга қўйиш учун фуқаролар томонидан 50 мингдан кўпроқ муаммо ҳамда таклифлар билдирилди ва улар ўрганилиб, аксарияти ҳал этилди.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 36 минг нафар фуқарога 786 млрд сўмлик имтёзли кредит, шунингдек, 8 минг 821 нафар ишсиз, кам таъминланган фуқарога 9,1 млрд сўм субсидия  ажратилди.

Ж.Ўроқов вилоятнинг мавжуд 1126 маҳалласининг барчасида иш бошлаган ҳоким ёрдамчиларининг 80 нафарга яқини алмашганлигини уқтирди. Уларнинг бир қисми   вазифага нолойиқлиги сабабли ишдан олинган бўлса, айримларига иш оғирлик қилди.  8 нафар ҳоким ёрдамчиси эса юқори лавозимга ўтказилди. Бугунга келиб, вилоятнинг 18 та маҳалласида ҳоким ёрдамчиси ўрни вакант ҳисобланади ва бу иш ўринлари учун танлов эълон қилинган.

Тошпўлат Раҳматуллаев,

Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Энг кўп тарқалган вирус саратон қўзғатувчиси экани маълум бўлди

Эпштейна-Барр вируси билан зарарланиш саратоннинг бир нечта турларини ривожланиш хавфини ошириши мумкин. Худди шундай хулосага Хитой ва Халқаро саратон...

Больше похожих статей

×