28.5 C
Узбекистан
Пятница, 18 июля, 2025

Меҳнат миграцияси бўйича халқаро форум-2022

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,670участниковПодписаться
- Advertisement -

Меҳнат миграциясини тартибга солиш, бу борада амалга оширилаётган ислоҳотлардан жамоатчиликни хабардор қилиш, турли мамлакатларнинг салоҳиятли иш берувчиларининг ҳамкорлигини ташкил этиш, миграция масалаларини биргаликда ҳал этиш бугунги куннинг долзарб масаласидир.

Бугун пойтахтимизда айнан шу мавзуда ташкил этилган тадбирда  Бандлик ва меҳнат муносабатлари  вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Халқаро миграция ташкилоти, хорижий салоҳиятли иш берувчилар ва ОАВ вакиллари иштирок этмоқдалар.

  Тадбирда 100 дан ортиқ хорижий салоҳиятли иш берувчилар, Халқаро экспертлар қатнашмоқда. Конференция давомида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг имкониятлари, Ўзбекистонлик  меҳнат мигрантларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан иштирокчиларга ахборот берилди. Тадбир иштирокчилари томонидан келгусида бозор талабларига асосланган миграция сиёсати, Ўзбекистонлик  меҳнат мигрантларининг малакасини ошириш, ташкилий меҳнат миграциясини тартибга солишга мўлжалланган бошқарув тизимини шакллантириш,турли мамлакатлар салоҳиятли иш берувчиларини ҳамкорликка жалб этиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

   Айни вақтда мамлакатимиз миграция агентлиги томонидан 30 дан ортиқ давлатларнинг 480 га яқин ташкилоти билан ҳакорлик келишувлари имзоланиб иш олиб борилмоқда. Агентлик 15 дан ортиқ  Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент  ва Вазирлар Маҳкамаси қарор  ва фармойишлари  ва бошқа ҳужжатлари ижроси доирасида иш олиб бормоқда.

  Анжуман ўз ишини давом эттирмоқда. Анжуман доирасида “Энг яхши иш берувчи” номинацияси  ғолиблари эълон қилинади ва келгусида янги ҳамкорлик учун маслалар муҳокама қилинади.

                                                                                  Ўлжабой ҚАРШИЕВ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Энг кўп тарқалган вирус саратон қўзғатувчиси экани маълум бўлди

Эпштейна-Барр вируси билан зарарланиш саратоннинг бир нечта турларини ривожланиш хавфини ошириши мумкин. Худди шундай хулосага Хитой ва Халқаро саратон...

Больше похожих статей

×