- Advertisement -
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов тан олинмаган Шимолий Кипр Турк Республикасига Туркий давлатлар ташкилотига кузатувчи мақоми берилиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди
«Саммит натижасида Шимолий Кипр бўйича алоҳида қарор имзоланмади.
Ўзбекистон, айниқса, давлат суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги масалаларида халқаро ҳуқуқ нормаларига қатъий амал қилади.
Шимолий Кипрни мустақил давлат сифатида тан олиш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас», — деди Норов.
Самарқанд шаҳри
Муҳбир Гўзал Шокиржонова