41.3 C
Узбекистан
Суббота, 19 июля, 2025

ССВ: Самарқандда туғилган 4 нафар эгизак ва онанинг ҳолати вазирлик назоратига олинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,670участниковПодписаться
- Advertisement -

Шу йилнинг 29 октябрида Самарқанд туманида истиқомат қилувчи 32 ёшли ҳомиладор аёл М. Тоҳирова Самарқанд вилоят перинатал марказига мурожат қилган.

Бўлажак она қабул бўлимида тиббий кўрикдан ўтказилиб, зудлик билан марказнинг реанимация бўлимига ётқизилган.

Унга “Ҳомиладорлик 4-даража. Преэклампсиянинг оғир даражаси. Сурункали пиелонефритнинг хуруж даври. Резус манфий қон. Кўп сувлилик. Анемиянинг оғир даражаси” ташхиси қўйилган.

— Бўлажак она марказнинг реанимация бўлимида тўлиқ клиник ва лаборатор текширувлардан ўтказилиб, доимий равишда мутахассисларимиз назоратида бўлди, — дейди марказ директори Лола Ҳамроева. — Унда туғуруқдан олдинги ҳомила профилактикаси, гемотрансфузия ва антибактериал терапиялар амалга оширилди. 2 ноябрь куни такрорий кўрик натижаларига асосан, аёлнинг айни пайтдаги тиббий аҳволини ҳисобга олиб, тажрибали мутахассисларимиз билан туғуруқни оператив йўл билан амалга оширишга келишилди.

✅Шу куннинг ўзида марказ директори Л. Ҳамроева ва муассасанинг тажрибали мутахассислари — Ш. Астанақулов ва И. Сайдалиева томонидан жарроҳлик йўли билан тўрт нафар соғлом чақалоқ туғдириб олинди.

🧒🏻Улардан икки нафари қиз бола бўлиб, бири бўйи 42 см., 1860 гр. вазн билан, иккинчиси бўйи 43 см., 2060 гр. вазн билан дунёга келди.

👦🏻Икки нафар ўғил чақалоқнинг ҳам бўйи 43 см. бўлиб, бири 2090 гр., иккинчи эса 1800 гр. вазн билан туғилди.

❗️Жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилди. Оғир туғуруқ жараёнидан сўнг онанинг умумий аҳволи ўтказилган жарроҳлик амалиётига мос бўлиб, у ва болаларининг ҳолати Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан назоратга олинди. Айни пайтда барча керакли муолажалар давом эттирилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Энг кўп тарқалган вирус саратон қўзғатувчиси экани маълум бўлди

Эпштейна-Барр вируси билан зарарланиш саратоннинг бир нечта турларини ривожланиш хавфини ошириши мумкин. Худди шундай хулосага Хитой ва Халқаро саратон...

Больше похожих статей

×